Бугун
9
Ўзбек

Малдини Италия миллий жамоасида янги лавозимга тайинланмоқда — Манба

Футбол
2 июл, 04:50
Афсонавий ҳимоячи тез орада Италия футбол федерацияси сафига қўшилиши кутилмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Малдини Италия миллий жамоасида янги лавозимга тайинланмоқда — Манба
Foto: Getty Images

Афсонавий футболчи Паоло Малдини Италия миллий жамоасининг техник директори лавозимини эгаллашга рози бўлди.

Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, 58 ёшли мутахассиснинг тайинлангани яқин кунларда расман эълон қилинади.

Малдини 2019–2023 йиллар давомида «Милан»да техник директор сифатида фаолият юритиб, клубнинг 2022 йилда А Серия чемпионлигини қўлга киритишида муҳим рол ўйнаган.

Эслатиб ўтамиз, Паоло Малдинининг отаси Чезаре Малдини ҳам ўз вақтида Италия миллий жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган.

Маълумот учун, Италия миллий жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун плей-офф финалида Босния ва Ҳерсеговинага мағлуб бўлгани сабаб мундиалда иштирок этмади. Малдини жамоани навбатдаги халқаро мусобақаларга тайёрлаш жараёнида иш бошлаши кутилмоқда.

Бугунги янгиликлар