«Сандерленд» клуби ва Нидерландия миллий жамоаси ҳужумчиси Брайан Бробби фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.
TUTTOmercatoWEB хабарига кўра, «Ювентус» 24 ёшли форвард трансфери имкониятини ўрганмоқда. Турин клуби ҳали ҳам «ПСЖ» ҳужумчиси Рандал Коло-Муанини асосий трансфер мақсади сифатида кўрмоқда. Бироқ франциялик футболчи бўйича келишув амалга ошмаса, Бробби асосий муқобил номзодга айланади.
24 ёшли ҳужумчи ЖЧ-2026да ҳам ёрқин ўйин намойиш этди. У Нидерландия миллий жамоаси сафида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди. Бироқ унинг жамоаси турнир билан эрта хайрлашди.
Эслатиб ўтамиз, Брайан Бробби айни пайтда Англиянинг «Сандерленд» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали 24 ёшли ҳужумчининг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.