«Арсенал» «Ювентус» футболчиси Кенан Йилдизга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери учун қарийб 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда Tuttosport хабар берди.
«Тўпчилар»нинг туркиялик юлдузга қизиқиши ҳақида аввал ҳам кўп марта хабарлар тарқалганди, аммо ҳозиргача расмий таклиф йўлланмаган.
Transfermarkt порталига кўра, Кенаннинг нархи 75 миллион еврони ташкил қилади. Универсал футболчи вингер ва ҳужумчи ортидаги яримҳимоячи каби позицияларда ўйнай олади.
Маълумот ўрнида, Йилдиз феврал ойида «Ювентус» билан шартномасини 2030 йилгача узайтирган. Туринликлар эса уни сотилмайдиган футболчи деб ҳисобламоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади