Бугун
9
Ўзбек

«Атлетико» Гринвуд трансфери учун асосий даъвогарга айланди

Футбол
2 июл, 03:51
Мадрид клуби «Марсел» ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Атлетико» Гринвуд трансфери учун асосий даъвогарга айланди
Foto: Getty Images

«Марсел» ҳужумчиси Мейсон Гринвуд фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Журналист Ягиз Сабунжуўғлининг хабарига кўра, 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун курашда айнан Мадриднинг «Атлетико» клуби пешқадамлик қилмоқда. Яқин кунларда «матрасчилар» футболчининг вакиллари билан муҳим учрашув ўтказади.

Манба маълумотига кўра, агар Гринвуднинг ўзи билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришилса, «Атлетико» «Марсел» талаб қилаётган трансфер суммасини тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Мейсон Гринвуд ўтган мавсум «Марсел» сафида барча мусобақаларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали 24 ёшли ҳужумчининг трансфер қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «Марсел» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар