Бугун
9
Ўзбек

Варди «Кремонезе»ни тарк этади

Футбол
1 июл, 23:30
Жейми жамоани бир мавсумдан сўнг тарк этаётганини расман эълон қилди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Варди «Кремонезе»ни тарк этади
Фото: Getty Images

Англиялик ҳужумчи Жейми Варди фаолиятини «Кремонезе»да давом эттирмайди.

У кечча, 1 июл куни жамоани бир мавсумдан сўнг тарк этаётганини расман эълон қилди. Клуб ўз олдига қўйилган асосий мақсад — А Сериядаги ўрнини сақлаб қолишга эриша олмади.

Вардининг ўзи ҳам жароҳати туфайли мавсумнинг ҳал қилувчи қисмини ўтказиб юборди. Шу боис «Лестер» афсонаси Италия футболининг нисбатан қўпол ўйин услубига эга иккинчи дивизионида фаолиятини давом эттиришдан маъно кўрмади.

Варди «Кремонезе» сафида ўтган мавсумда 7 та гол урди. Бу жамоадаги иккинчи энг яхши натижа бўлиб, фақат 10 та гол муаллифи Федерико Бонаццолигина ундан яхшироқ кўрсаткич қайд этди.

Маълумот ўрнида, Жейми ўтган йил сентябр ойи бошида «Кремонезе» футболчиси сифатида таништирилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кремонезе Кремонезе
Бугунги янгиликлар