Япония миллий жамоаси собиқ футболчиси Кейсуке Ҳонда миллий жамоа бош мураббийи Ҳажиме Мориясуга шартномани яна бир йилга узайтириш таклиф қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
«Бу масалада фикрлар турлича бўлиши мумкин, аммо мен ҳам ўз муносабатимни билдирмоқчиман.
Мориясуга шартномани бир йилга узайтириш таклиф қилингани ҳақидаги хабарни кўрдим. Агар бу фақат муносиб номзод топилмаётгани учун вақтинчалик қарор бўлса, унда бир йилга мени синаб кўринг.
Агар Осиё кубогида мағлуб бўлсак, ҳеч қандай баҳонасиз мени ишдан бўшатинг. Мен бу чақирувни қабул қилишга тайёрман», — деб ёзди Кейсуке X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Маълумот учун, Япония миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Бразилияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашганди.