Live
1
Ўзбек

Бундеслига янги мавсумига қуръа ташланди: турнир «Бавария» – «Штутгарт» ўйини билан бошланади

Футбол
2 июл, 16:10
Турнир 28 августдан старт олади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Бундеслига янги мавсумига қуръа ташланди: турнир «Бавария» – «Штутгарт» ўйини билан бошланади
Foto: Getty Images

Бундеслига 2026/27 йилги мавсум учун тақвимни эълон қилди.

Чемпионат 28 август куни «Бавария» – «Штутгарт» баҳси билан старт олади. Жавоб беллашуви эса 18-тур доирасида бўлиб ўтади.

1-турда қуйидаги ўйинлар ҳам ўтказилади:

«Боруссия» Д – «Ҳамбург»
«Лейпциг» – «Боруссия» М
«Фрайбург» – «Вердер»
«Аугсбург» – «Шалке»
«Майнц» – «Падерборн»
«Унион» – «Айнтрахт»
«Кёлн» – «Ҳоффенҳайм»
«Элферсберг» – «Айнтрахт»


Таъкидлаш керакки, «Бавария» ва Дортмунднинг «Боруссия» жамоалари 8 ва 25-турларда ўзаро тўқнаш келади.

Дортмундликлар «Байер»га қарши 11 ва 28-турларда, «Штутгарт» билан 4 ва 21-турларда, «Лейпциг»га қарши эса 14 ва 31-турларда майдонга тушади.

«Бавария» эса «Байер» билан 16 ва 33-турларда, «Лейпциг»га қарши эса 6 ва 23-турларда куч синашади.

Бундеслигада қишки танаффус 21 декабрдан 7 январга қадар давом этади. Мавсум 22 май куни ўз якунига етади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар