«Эвертон» Ҳэйден Ҳэкни билан шартнома имзолади.
Ливерпул клуби «Мидлсбро»нинг 24 ёшли яримҳимоячиси трансферини эълон қилди. Томонлар 5 йилга мўлжалланган шартнома имзолашди.
The Athletic хабарига кўра, трансфер қиймати 16,5 миллион фунтни ташкил этди. Шунингдек, 8,5 миллион фунт бонуслар бор. Бонуслар футболчининг ўйинлари сони, миллий жамоага чақирилиши ва мерсисайдликларнинг еврокубокларга чиқишига боғлиқ.
Ҳэкни ўтган мавсумда Чемпионшипда 39 та баҳсда 5 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб, жамоасининг энг яхши ассистенти бўлган.
«Эвертон» «Мидлсбро» етакчиларидан бирини сотиб олди
Футбол
2 июл, 12:45
24 ёшли яримҳимоячи фаолиятини АПЛда давом эттиради.
Foto: Everton