Ўзбекистонлик FIFA ҳаками Илгиз Танташев ва унинг бригадаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган Парагвай – Франция баҳсига тайинланди.
Танташевга қанот ҳакамлари Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.
Беллашув 4 июл куни АҚШнинг Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу ўйин АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналар доирасига тўғри келаётгани боис стадионга мамлакатнинг юқори мартабали давлат амалдорлари ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.
ЖЧ-2026. Илгиз Танташев Франция — Парагвай ўйинини бошқаради
Футбол
2 июл, 13:25
АҚШнинг мустақиллик байрами нишонланадиган куни стадионга юқори мартабали давлат амалдорлари ҳам ташриф буюради.
Foto: Getty Images
04.07.2026, 17:00
Жаҳон чемпионати
Парагвай
-
:
-
Франция