«Барселона» клуби ва Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямал бўлажак «Эл класико»ларда Марк Кукуреляга қарши тўқнашувлар бўлиши борасида ҳазил қилди.
Испаниялик ҳимоячи ёзги трансферлар ойнасида «Челси»дан «Реал»га ўтганди.
— Кукуреля билан ҳазиллашдингизми?
— Унга: «Барселона»га қарши биринчи ўйинда асосий таркибда тушасан, аммо иккинчисида захирада қоласан. Чунки мен сени майдонда «тириклайин ютиб юбораман», деб айтдим, — деди Ямал.
Ямал Кукуреляга: «Биринчи класикода асосий таркибда тушиб, кейингиларида захирада қоласан»
Футбол
2 июл, 14:15
«Барселона» вингери «Реал»га ўтган ҳимоячини ўзаро тўқнашувда «тириклайин ютиб юбормоқчи».
Foto: Getty Images