Луис Миля «Хетафе»дан «Комо»га ўтди.
Италия клуби 31 ёшли яримҳимоячи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолашди.
Sky Sport ёзишича, трансфер қиймати 6 миллион еврони ташкил этган.
Миля ўтган мавсумда Ла Лигада 37 ўйинда 1 гол ва 10 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйиб, «Хетафе»нинг энг яхши ассистенти бўлганди.
«Комо» «Хетафе»нинг энг яхши ассистентини сотиб олди
Футбол
2 июл, 15:25
31 ёшли яримҳимоячи фаолиятини А Серияда давом эттиради.
Foto: FC Como