Live
1
Ўзбек

«Сўғдиёна» Тожикистонда учта ўртоқлик ўйини ўтказди

Футбол
2 июл, 15:45
Улуғбек Бақоев жамоаси икки ғалаба ва бир дуранг қайд этди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Сўғдиёна» Тожикистонда учта ўртоқлик ўйини ўтказди
Foto: Sogdiana Jizzakh

21 июндан Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ёзги ўқув-машғулот йиғинини ўтказган «Сўғдиёна» бир қатор ўртоқлик баҳсларида майдонга тушди.

Сўғдиёна – Тожикистон U-23 4:1
Голлар: Абдулазиз Абдурашидов (2 та), Жамшид Болтабоев ва Сардор Эркинов.

Сўғдиёна – Душанбе ЦСКА 1:1
Гол: Ойбек Нурматов.

Сўғдиёна – Регар-Тадаз 2:0
Голлар: Беҳруз Асқаров ва Зоир Жўрабоев.

Жиззах клуби 3 июл куни Ўзбекистонга қайтади ва иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар