Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Португалия ва Хорватия миллий жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Бу баҳсда Криштиану Роналду ва Лука Модрич асосий таркибда майдонга тушди.
MisterChip портали хабар берищича, бу футбол тарихида ўз миллий жамоалари сафида 200дан ортиқ ўйин ўтказган икки футболчининг ўзаро бир-бирига қарши майдонга тушган илк ҳолат.
Бу қарама-қаршиликда португалияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, нимчорак финалга чиқди. Роналду эса фаолиятидаги 976-голини уришга муваффақ бўлди.