Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Австрияга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Буюк жамоалар ҳал қилувчи паллада ўзини намоён қилади. Аввалги ўйинлардаги барча жиҳатларни диққат билан таҳлил қилдик. Натижада Австрияга қарши баҳсда деярли барча йўналишларда мукаммал ўйин кўрсатдик. Ҳар бир жиҳатда янада кучлироқ бўлишимиз керак.
1/8 финалда бизни янада кучли рақиблар кутиб турибди. Доимо ўсиш ва ривожланиш — бу бизнинг характеримиз. Бу жамоадан ҳар сафар янада кўпроқ нарса талаб қилинади», — дея де ла Фуэнте сўзларидан келтиради FIFA расмий сайти.