Бугун
9
Ўзбек

Симон «қуруқ серия» бўйича Жаҳон чемпионати рекордчисига айланди

Футбол
2 июл, 18:55
Испанлар посбони миллий жамоа ичида Касилясни, умуман эса италиялик Зенгани ортда қолдирди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Симон «қуруқ серия» бўйича Жаҳон чемпионати рекордчисига айланди
Foto: Getty Images
02.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Испания Испания 3 : 0 Австрия Австрия

Испания миллий жамоаси дарвозабони Унаи Симон Жаҳон чемпионатлари тарихида энг узоқ вақт тўп ўтказмаган дарвозабонга айланди — 519 дақиқа.

«Атлетик» посбони шу орқали Италия миллий жамоаси сафида мундиалда 517 дақиқа давомида тўп ўтказмаган Валтер Зенганинг рекордини янгилади.

ЖЧ-2026нинг 1/16 финалидан ўрин олган Австрияга (3:0) қарши баҳсда Симон Испания миллий жамоасига тегишли рекордни ҳам янгилади. У «қизил фурия» сафида мундиалда 476 дақиқа тўп ўтказмаган Икер Касиляснинг натижасини ҳам ортда қолдирди.

ЖЧ-2022да Марокаш миллий жамоаси асосий вақтда Унаи Симон дарвозасини ишғол қила олмаганди. Ўша баҳс 0:0 ҳисобида тугаб, мағрибликлар пеналтилар сериясида 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Испанияни 1/8 финалда мусобақадан чиқариб юборган.

Бу Жаҳон чемпионатида эса испанлар дарвозабони барча ўйинларда — Кабо-Верде (0:0), Саудия Арабистони (4:0), Уругвай (1:0) ва Австрия (3:0) қарши баҳсларда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Австрия Австрия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар