Opta жаҳон чемпионати 1/16 финалидан ўрин олган Аргентина — Кабо-Верде учрашуви олдидан жамоаларнинг ғалаба қозониш эҳтимолини баҳолади.
Унга кўра, ушбу беллашувда аргентиналикларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 81 фоизни ташкил этмоқда. Африка вакилининг асосий вақтда муваффақият қозониши имконияти эса 6,8 фоиз деб баҳоланган. Асосий вақтда дуранг қайд этилиши эса 12,2 фоиз.
Умумий ҳисобда суперкомпютер Аргентинанинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини 89,4 фоизни, Кабо-Верденики эса 10,6 фоизга баҳоламоқда.
Маълумот учун, Аргентина ва Кабо-Верде ўртасидаги 1/16 финал баҳси 4 июл куни бўлиб ўтади.