Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн лавозимини тарк этмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 2 июл куни Франкфурт шаҳрида Германия футбол федерацияси қароргоҳида уч соат давом этган йиғилиш бўлиб ўтган.
Унда 38 ёшли мутахассисга миллий жамоадаги фаолиятини якунлаш таклиф қилинган.
Аввалроқ Нагелсманнга шартномаси муддатидан аввал бекор қилингани учун 7 миллион евро миқдорида товон пули тўланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Юлиан Германия миллий жамоасини 2023 йил сентябр ойидан буён бошқариб келаётган эди. Бироқ 2026 йилги жаҳон чемпионатида немислар 1/16 финалда Пагавайга ютқазиб қўйиб, турнирни тарк этди.