«Бавария» ўзининг расмий сайти орқали «Айнтрахт» клубидан қанот ҳимоячиси Натаниэл Браун трансферини эълон қилди. Клуб 23 ёшли футболчи билан 2031 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади.
Аввалроқ Фабрицио Романо Мюнхен клуби Браун трансфери учун 55 млн евро тўлаши ҳақида хабар берганди.
Маълумот учун, Браун 2024 йил ёзидан буён «Айнтрахт» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Ўтган мавсум ҳимоячи 42 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатма етказиб берди. Германия миллий жамоаси сафида Браун 8 бор майдонга тушди.
Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 40 млн еврога баҳоламоқда.