Live
1
Ўзбек

Расман: Нагелсман лавозимини тарк этди

Футбол
3 июл, 06:58
Омадсиз мундиал натижасида бош мураббий билан хайрлашилди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Расман: Нагелсман лавозимини тарк этди
Фото: Getty Images

Юлиан Нагелсман Германия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.

«Мундиалдан чиқиб кетганимиздан кейинги кунларда кўп ўйладим ва шахсан ҳамда федерация доирасида ишончли шахслар билан маслаҳатлашдим. Бундай қарорга келишим осон бўлмади. Мен учун асосийси доим жамоа муваффақияти бўлган. Бундай омадсизликдан кейин улар барчасини бошидан бошлаш учун янги имкониятга лойиқлар. Мураббийлар штабимга, жамоа ва федерациядаги барча-барчага, бизни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мухлисларга алоҳи раҳмат. Сизлар қийин вақтларда ҳам бизни қўллаб-қувватладингиз, бизга ишондингиз, бизга қувват бағишладингиз. Шу сабабли ҳам биз учун якунланган мундиалда сизларни хурсанд қиладиган оқшомларни кўпроқ қила олмаганимиздан афсусдаман. Сизлар кўпроғига лойиқ эдингиз», — дея Нагелсман сўзларидан иқтибос келтирди Немис футбол иттифоқи (DFB).

Эслатиб ўтамиз, Германия миллий жамоаси ЖЧ 1/16 финал босқичида Парагвайга ютқазиб қўйиб (1:1, 3:4 пен.), мусобақани тарк этди.

Бугунги янгиликлар