Жаҳон чемпионати плей-офф босқичи доирасидаги Жазоирга қарши ўйинидан кейин Швейцария миллий жамоаси яримҳимоячиси ва сардори Гранит Жакага «Сандерленд»дан Лондонннинг «Челси» клубига эҳтимолий трансфери борасида савол билан мурожаат қилишди.
Маълумотларга қараганда, лондонликлар 33 ёшли футболчи трансферига жиддий равишда қизиқмоқда ва трансфер бўйича яқин кунларда яна бир расмий таклиф юборади.
«Бу ҳақида гапириш, янги маълумот бериш – менинг вазифам эмас. Бунинг учун менинг менежментим бор. Ҳозир мен бор эътиборимни жаҳон чемпионатига қаратмоқчиман», – дея Жака сўзларидан иқтибос келтирди CentreGoals.
Эслатиб ўтамиз, Швейцария 1/8 финал босқичида Гана – Колумбия жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.