Швейцария миллий жамоаси бош мураббийи Мурат Якин Жазоирга (2:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Ўйинимиздан юз фоиз қониқмадим, аммо натижадан жуда мамнунман. Иккинчи бўлимда таркибни бироз ўзгартиришимизга тўғри келди.
Ўйин давомида жамоавий ташкилотчилик жиҳатидан яхшироқ ҳаракат қила бошладик. Юқори прессинг қўллашимизга тўғри келди ва бу борада омад ҳам биз томонда бўлди. Якунда барчаси биз учун ижобий тугади», — дея Якиннинг сўзларидан келтиради FIFA расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Швейцария 1/8 финалида Колумбия — Гана жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.