Бугун
13
Ўзбек

Скалони: «Кабо-Верде анча яхши жамоа. Ўйинга тўлиқ тайёрмиз»

Футбол
3 июл, 03:14
Беллашув 4 июл куни Тошкент вақти билан соат 03:00да старт олади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Скалони: «Кабо-Верде анча яхши жамоа. Ўйинга тўлиқ тайёрмиз»
Фото: Getty Images
03.07.2026, 18:00 Жаҳон чемпионати Аргентина Аргентина - : - Кабо-Верде Кабо-Верде

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони Кабо-Вердега қарши баҳсда олдидан фикр билдирди.

«Бизни муносиб рақиб кутмоқда. Хато қилиш учун жой тобора камайиб бормоқда. Мағлубият сабаб турнирни тарк этишимиз мумкин. Буни яхши тушунамиз. Ҳозир яхши ҳолатдамиз ва ўйинга тўлиқ тайёрмиз.

Кабо-Верде – ҳали мағлубиятга учрамаган жамоа. Саудия Арабистонига қарши ўйинда улар ғалабага лойиқ эдилар. Испания ва Уругвайга қарши баҳсларда уларга бироз қийинроқ бўлди. Уларни таҳлил қиляпмиз, бу муносиб рақиб. Шуни айта оламанки, рақиб анча яхши» — дея Скалонининг сўзларини келтиради La Nacion нашри.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Кабо-Верде Кабо-Верде
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар