Бугун
13
Ўзбек

«Интер» «Челси» ҳимоячиси билан шартнома борасида келишиб олди

Футбол
3 июл, 05:03
«Челси» ҳимоячиси Трево Чалоба фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
«Интер» «Челси» ҳимоячиси билан шартнома борасида келишиб олди
Фото: Getty Images

Бу маълумотни инсайдер Николо Скира эълон қилди.

Маълумотларга кўра, Италия чемпиони 26 ёшли футболчи билан келишувга эришган. Томонлар 2031 йилгача шартномани келишиб олдилар, аммо «Интер» ҳали ҳам «Челси» билан барча деталлар борасида якуний келишувга эришмаган.

Инглизлар футболчиси учун 35 + 5 миллион евро бонус талаб қилмоқда, аммо ҳозирча «Интер» фақат 30 + 5 млн кўринишидаги трансферга рози. Айтилишича, клублар бонуслар ва қайта сотишдан фоизлар борасида муҳокамани давом эттирмоқда.

Маълумот учун, 2025/26-йилги мавсумда Чалоба барча мусобақаларни ҳисобга олганда 47 та ўйинда иштирок этди ва 3 та голга муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар