Live
2
Ўзбек

Кинионес: «Курашишда давом этишимиз зарур»

Футбол
3 июл, 07:33
Мексика миллий жамоаси ҳужумчиси мундиалдаги иштирок ҳақида гапирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Кинионес: «Курашишда давом этишимиз зарур»
Фото: Getty Images
05.07.2026, 20:00 Жаҳон чемпионати Мексика Мексика - : - Англия Англия

Жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасида Мексика Эквадор миллий жамоасини мағлубиятга учратди.

Мусобақа мезбонларидан бири ҳисобланган Мексика жамоаси етакчиси Хулиан Кинионес фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳозир энг муҳими — жамоавий ўйин. Ўзингизни индивидуал жиҳатдан кўрсатишингиз мумкин, лекин бунга фақатгина жамоанинг яхши ўйини орқали эришиш мумкин. Биз айнан шундай фикрдамиз. Курашишда давом этишимиз зарур. Ҳаёт шуни талаб қилади: кураш, кураш ва яна кураш мақсадингга етмагунча курашаверасан. Бизга ишониб, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат», — дея Кинионес сўзларидан иқтибос келтирди ФИФА расмий сайти.

Маълумот учун, Мексика 1/8 финалда Англияга қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган мундиал 19 июлгача давом этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Мексика Мексика
  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар