«Андижон» – «Енисей» (1:1) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин «бургутлар» бош мураббийи Ислом Аҳмедов клуб матбуот хизмати учун таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Ўйиндан қониқиш бор. Йигитларимизда ижобий томонга жуда яхши ўсиш бор. Лекин, барибир 100 фоиз қониқдик, десак ишлашдан тўхтаб қоламиз. Албатта, яна ишлайдиган жиҳатларимиз борлиги кўринди. Умумий олганда, йигитларни ҳаракатлари яхши бўлди. Жуда кўп имкониятларимиз бўлди. Якуний қисмда камчиликларимиз сезилиб қолди. Ёққан томони футболчиларимиз борини бериб, охиригача курашишди ва ҳар қандай қийин вазиятларда ҳам оғир босиқлик билан пас орқали чиқиб кетишаётгани яхши бўлди.
- Рақиб устози ўйин давомида анча асабийлашиб шогирдларига эътирозлар билдирди...
- Ҳар бир мураббийни ўз қараши бор. Тўғриси, рақиб мураббийига эътибор бермадим. Бор фокусни ўз жамоамга қаратдим.
- 1:1 ҳисоби ўйинга мос тушди, деб ўйлайсизми?
- Рақибга нисбатан кўпроқ ҳужумлар қилдик, кўпроқ вазиятлар яратдик. Бироқ уларда ҳам имкониятлар бўлди. Шунга қарамай, кўпроқ биздаги вазиятлар хавфлироқ чиқди. Ютсак бўларди. Ғалаба қозониш имкониятимиз бор эди. Фақат ҳужумларда охирги нуқтани қўйишда озгина совуққонлик ва аниқлик етишмади.
- Мураббий сифатида мазкур ўйиндан ўзингиз учун ўйлаган барча жиҳатларни олдингизми?
- Йиғин охирига етиб боряпти. Машғулотлардаги ишланмаларимиз кўринишни бошлади. Яна ҳам толиқиш ҳисобига шунчалик кўриняпти. Худо хоҳласа, тетик ҳолатда янада яхшироқ чиқади», - дея Аҳмедовнинг сўзларидан келтиради «Андижон» матбуот хизмати.
Ислом Аҳмедов: «Рақибга нисбатан биздаги вазиятлар хавфлироқ чиқди»
Футбол
4 июл, 16:26
«Андижон» устози Россия клубига қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Андижон ПФК