Бугун
16
Ўзбек

Оярсабал ЖЧдаги муаммолар ҳақида гапирди

Футбол
4 июл, 17:16
Испаниялик футболчи парвозларга тўхталди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Оярсабал ЖЧдаги муаммолар ҳақида гапирди
Фото: Getty Images

Испания миллий жамоаси ҳужумчиси Микел Оярсабал жаҳон чемпионати давомида футболчилар дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида гапирди.

«Доимий равишда сафар қилишга тўғри келяпти. Ҳар бир учрашув учун уч-тўрт соатлик парвозлар, чарчоқ, вақт минтақаларининг алмашиши, кеч қайтишлар ва бу ердаги иссиқ ҳаво — буларнинг барчаси жуда ҳам толиқтиради.

Тўғри, бизга омад кулиб боқди. Гвадалахарадан ташқари деярли барча стадионлар ёпиқ иншоотлар ҳисобланади. Умид қиламанки, финал ҳам шундай стадионда ўтказилади. Бундай ареналарда ҳаво унчалик иссиқ бўлмайди ва кондиционерлар мавжуд. Бу эса ўйин пайтида жуда катта ёрдам беради», — деди Оярсабал Marca нашрига.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар