«Ҳалл Сити» дарвозабон Жек Батленднинг трансферини эълон қилди.
Англиялик 32 ёшли кипер «йўлбарслар» билан икки йиллик битим имзолади. Трансфернинг молиявий шартлари эса ошкор қилинмади. У Шотландиянинг «Рейнжерс» клубидан келиб қўшилди.
Жек «Бирмингҳэм Сити» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида у «Сток Сити», «Лидс», «Дерби Каунти», «Кристал Пэлас» ва яна бир қатор клублар шарафини ҳимоя қилган.
Дарвозабон 2023 йил ёзидан буён Глазго клубида ўйнаб келаётганди. Шу вақт ичида у барча турнирларда 157 та учрашувда майдонга тушиб, 55 марта ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолишга муваффақ бўлди.