Парагвай дарвозабони Орландо Хил Францияга қарши баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Гарчи ушбу баҳсда европаликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлишига қарамай, Хил кўп вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.
Бу ўйиндаги ягона голни 70-дақиқада Килиан Мбаппе пеналти орқали урди. Беллашувни Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб борди.
Маълумот учун, Франция чоракфиналда Марокаш билан баҳслашади.