Live
1
Ўзбек

Пети: «Франция миллий жамоасида «Олтин тўп» учун асосий номзодлар бор»

Футбол
4 июл, 11:59
Франциялик собиқ футболчи нуфузли совринга уч нафар футболчини муносиб деб ҳисобламоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Пети: «Франция миллий жамоасида «Олтин тўп» учун асосий номзодлар бор»
Foto: Getty Images

Франция миллий жамоасининг собиқ футболчиси Эммануел Пети «Олтин тўп» соврини учун асосий даъвогарлар ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, бизнинг миллий жамоамизда бўлажак «Олтин тўп» соҳиби бор. Ҳозир Франция миллий жамоаси сафида ушбу совринни қўлга киритиши мумкин бўлган уч нафар футболчи бор: Килиан Мбаппе, Усмон Дембеле ва Майкл Олисе», — деди Пети.

Собиқ футболчининг фикрича, ушбу уч футболчининг жорий мавсумдаги ўйинлари уларни дунёнинг энг нуфузли индивидуал мукофотига асосий даъвогарлар қаторига олиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябр куни бўлиб ўтади. Тарихда илк бор ушбу тадбир Лондонда ташкил этилади.

Маълумот учун, амалдаги «Олтин тўп» соҳиби айнан Франция миллий жамоаси ва «ПСЖ» вингери Усмон Дембеле ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
Бугунги янгиликлар