Бугун
15
Ўзбек

Дешам: «Бу мухлисларни стадионга жалб қиладиган футбол эмас»

Футбол
4 июл, 22:20
Франция бош мураббийи Парагвайга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Дешам: «Бу мухлисларни стадионга жалб қиладиган футбол эмас»
Фото: Getty Images

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасидаги Парагвайга қарши ўйин (1:0) ҳақида фикр билдирди.

«Учрашув осон кечмади. Улар тактик жиҳатдан барча имкониятлардан фойдаланишди. Бу мухлисларни стадионга жалб қиладиган футбол эмас. Лекин улар ҳимояда жуда яхши ўйнашди.

Шуни айтиш мумкинки, Жанубий Америка жамоаларига қарши ўйинлар ҳар доим қийин кечади», — деди Дешам. Маълумот ўрнида, Франция мундиалнинг чоракфинал босқичида Марокашга қарши баҳс олиб боради.

Бугунги янгиликлар