Бугун
15
Ўзбек

Марокаш миллий жамоаси 34 та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти

Футбол
4 июл, 23:35
Жамоанинг сўнгги мағлубияти 2025 йил ёзда қайд этилган.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Марокаш миллий жамоаси 34 та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти
Фото: Getty Images

Марокаш миллий жамоаси 34 та ўйиндан буён мағлубият нималигини билмаяпти.

Африкаликлар 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Канадани 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, Марокаш кетма-кет 34 та ўйиндан бери ютқазмаяпти. Бу давр мобайнида жамоа 29 та ғалаба қозониб, 5 та дуранг қайд этган.

Марокаш миллий жамоасининг сўнгги мағлубияти 2025 йил ёзда Кенияга қарши учрашувда (0:1) қайд этилганди. Шунингдек, қишда Африка миллатлар кубоги финалида Сенегалга ютқазган, аммо кейинчалик рақибга техник мағлубият ёзилган.

Маълумот ўрнида, марокашликлар давом этаётган мундиал чоракфинал босқичида Францияга қарши баҳс олиб боради.

Бугунги янгиликлар