Бугун
15
Ўзбек

Солбаккен: «Энг аввало, Бразилияни жамоа сифатида тўхтатишимиз лозим»

Футбол
5 июл, 01:15
Норвегия бош мураббийи бразилияликларга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Солбаккен: «Энг аввало, Бразилияни жамоа сифатида тўхтатишимиз лозим»
Фото: Getty Images

Норвегия миллий жамоаси бош мураббийи Столе Солбаккен 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасидаги Бразилияга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Бразилия, албатта, фаворит. Лекин бир неча йил олдингидек мутлақ устунликка эга эмас. Биз анча вақтдан бери яхши футбол намойиш этиб келяпмиз, ўз кучимизга ишонамиз ва тўп билан ҳам жуда яхши ҳаракат қиламиз.

Бу бизга ёрдам беради, аммо Бразилияга қарши муваффақият қозониш учун энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз керак.

Турнир давомида бразилияликлар сезиларли даражада кучайди. Уларнинг Японияга қарши иккинчи бўлими эса бу жаҳон чемпионатидаги энг яхши ўйинларидан бири бўлди.

Уларда тўхтатиш керак бўлган кучли футболчилар жуда кўп. Бироқ энг аввало, Бразилияни жамоа сифатида тўхтатишимиз лозим. Буни айтиш осон, амалга ошириш эса қийин. Шунга қарамай, биз яхши тайёргарлик кўрдик.

Бизнинг асосий кучимиз — рақиб ким бўлишидан қатъи назар, ўз ўйин услубимизга содиқ қолишимиздир. Албатта, рақибнинг кучли томонларини чеклашга ҳаракат қиламиз, аммо шу билан бирга имкони борича ўз футболимизни намойиш этишни хоҳлаймиз», — деди Солбаккен.

Маълумот ўрнида, Бразилия ва Норвегия миллий жамоалари ўртасидаги 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасидаги баҳс 5 июлдан 6 июлга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.

Бугунги янгиликлар