«Истанбул Башакшеҳир» клуби ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг трансфер ҳуқуқини «Рома»дан тўлиқ сотиб олганини эълон қилди.
Томонлар ўртасида имзоланган янги шартнома 2028 йил ёзигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2025 йилнинг июл ойида «Рома»дан ижара асосида Истанбул клубига ўтган эди. Унинг ишончли ўйинидан сўнг турк клуби футболчини тўлиқ харид қилишга қарор қилди.
Ўтган мавсумда ўзбекистонлик форвард барча турнирларда 44 та учрашувда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.
Transfermarkt маълумотига кўра, Шомуродовнинг айни пайтдаги бозор қиймати 7 миллион еврони ташкил этади.
Фаолияти давомида Элдор «Ростов», «Женоа», «Специя», «Каляри» ҳамда бошқа клублар сафида ҳам тўп тепган.