«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда TransferFeed нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Арсенал» португалиялик футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда. «Тўпчилар» жаҳон чемпионатидан сўнг Диаш бўйича расимй таклиф билан чиқишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Рубен 2020 йилда «Бенфика»дан 71 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтган эди. Унинг «шаҳарликлар» билан ҳозирги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ўтган мавсумда у жамоа сафида барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
Transfermarkt портали португалиялик футболчининг қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.