«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Балде ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди.
Diario Sport хабарига кўра, «Челси» ва «Манчестер Сити» футболчи учун 80 миллион евролик таклиф билан чиққан. Бироқ «Барселона» президенти Жоан Лапорта Балдени жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисобламоқда ва уни сотишни истамаяпти.
Шунингдек, клуб спорт директори Деку ҳимоячига қизиқиш билдирган барча жамоаларга Балде трансферга қўйилмаганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Алехандро Балде «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Маълумот учун, 2025/26 йилги мавсумда 21 ёшли ҳимоячи «Барселона» сафида барча мусобақаларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.