Бугун
16
Ўзбек

«Эвертон» Жоржни тўлиқ сотиб олишга яқин

Футбол
4 июл, 18:19
Жорж «Челси» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Эвертон» Жоржни тўлиқ сотиб олишга яқин
Фото: Getty Images

«Эвертон» ҳужумчи Тайрик Жоржнинг трансферини расмийлаштириш арафасида. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс маълум қилди.

Манбага кўра, трансфернинг асосий қиймати тахминан 21 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, шартномада яна 7 миллион евро миқдорида бонуслар кўзда тутилган.

Бундан ташқари, «Челси» футболчининг кейинги эҳтимолий трансферидан 15 фоиз улуш олади.

22 ёшли ҳужумчи 2026 йилнинг февралида ижара асосида «Эвертон» сафига қўшилган ва клуб унинг ўйинидан мамнун қолган.

Жорж «Челси» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2014 йилдан буён лондонликлар тизимида фаолият юритиб келади. У ўтган мавсумда барча турнирларда 22 та учрашув ўтказиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Эвертон Эвертон
Бугунги янгиликлар