Италиянинг «Комо» клуби «Челси» ҳимоячиси Трево Чалоба трансфери бўйича яхшиланган таклиф билан чиқишга тайёр.
Sky Sports хабарига кўра, клуб аввал футболчи учун 25 миллион евро таклиф қилган, бироқ Лондон жамоаси бу таклифни рад этган. Эндиликда «Комо» 30 миллион евро ва қўшимча 5 миллион евро бонусларни ўз ичига олган янги таклифни тақдим этишни режалаштирмоқда.
26 ёшли ҳимоячига Миланинг «Интер» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Трево Чалоба 2025/26 йилги мавсумда «Челси» сафида барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, айни пайтда Чалоба Англия миллий жамоаси сафида ЖЧ-2026да иштирок этмоқда. Тransfermarkt портали унинг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳолаган.