Бугун
16
Ўзбек

Ширер: «Мбаппе «Олтин бутса»ни қўлга киритади»

Футбол
4 июл, 18:06
Англиялик собиқ футболчи Килиан ҳақида фикр билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Ширер: «Мбаппе «Олтин бутса»ни қўлга киритади»
Фото: Getty Images Alt

Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиш учун кураш ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Мен ҳали ҳам Килиан Мбаппе тўпурарлар пойгасида ғолиб чиқади, деб ҳисоблайман. Франция, эҳтимол, финалгача етиб боради ва жамоанинг голларининг асосий қисмини айнан у урмоқда.

Умид қиламанки, Ҳарри Кейн ҳам мусобақа охиригача Мбаппе билан «Олтин бутса» учун кураш олиб боради», — деди Ширер BBC'га.

Айни пайтда жаҳон чемпионати тўпурарлари рўйхатида Лионел Месси пешқадам бўлиб турибди. Аргентина сардори ҳисобида 7 та гол мавжуд. Мбаппеда 6 та гол бор. Кейн ҳисобида эса 5 та гол мавжуд.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар