«Нюкасл» клуби яқин вақт ичида «Фрайбург» яримҳимоячиси Йохан Манзамби бўйича биринчи расмий таклифини юбормоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар қилди.
Манбага кўра, «қарғалар» швейцариялик 20 ёшли футболчининг трансфери юзасидан дастлабки музокараларни аллақачон бошлаган.
Йохан 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйини орқали Европанинг қатор клублари эътиборини тортди. Манзамби турнирда ҳозирга қадар 3 та гол уриб, 3 та голли узатма амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.