Live
1
Ўзбек

«Барселона» Кристенсен билан шартномани маълум шарт асосида бекор қилиши мумкин

Футбол
4 июл, 13:15
Даниялик ҳимоячи маошини икки баробарга қисқартиришга ҳам рози бўлди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Барселона» Кристенсен билан шартномани маълум шарт асосида бекор қилиши мумкин
Foto: Getty Images

«Барселона» ҳимоячи Андреас Кристенсен билан шартномасини 2028 йилнинг 30 июнига қадар узайтирди.

Маrcа хабарига кўра, янги битимга махсус банд ҳам киритилган. Унга кўра, агар даниялик футболчи янги мавсумда жамоанинг умумий ўйин вақтининг 30 фоизидан камида майдонга тушса, «Барселона» у билан шартномани ҳеч қандай товон пули тўламасдан бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, Кристенсен клуб билан ҳамкорликни давом эттириш учун маошини 50 фоизга камайтиришга рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Андреас Кристенсен 2022 йилда «Челси»дан эркин агент сифатида «Барселона» сафига келиб қўшилганди.

Маълумот учун, 2025/26 йилги мавсумда 29 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Тransfermarkt портали унинг трансфер қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар