Туркиянинг «Бешиктош» клуби «Арсенал» вингери Леандро Троссар трансфери борасида келишувга эришди.
Тhe Athletic хабарига кўра, трансфернинг умумий қиймати 20 миллион еврони ташкил этади. Шундан 18 миллион евро асосий трансфер суммаси бўлса, яна 2 миллион евро бонуслар кўринишида тўланади. Ҳозирча футболчининг шахсий шартномаси бўйича музокаралар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Леандро Троссарнинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот учун, 31 ёшли футболчи ўтган мавсум Микел Артета жамоаси сафида барча мусобақаларда 50 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди. Айни пайтда у Белгия миллий жамоаси сафида ЖЧ-2026да иштирок этмоқда.