Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасидаги Норвегияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Норвегия — жуда кучли рақиб. Бу яхши шаклланган, юқори маҳоратга ва аъло даражадаги ўйин услубига эга жамоа. Улар ҳужумда яхшигина салоҳиятга эга ва шу билан бирга, мувозанатни ҳам яхши сақлайди.
Норвегия ҳужумкор футбол ўйнайди, шунинг учун уларга қарши тезкор қарши ҳужумлар ташкил этиш жуда қийин. Айниқса, уларнинг маркази жуда самарали ҳаракат қилади.
Биз энг яхши футболимизни намойиш этишимиз керак. Менимча, ҳозир айнан шуни амалга ошириш вақти келди.
Японияга қарши оғир ўйин (2:1)дан кейин ўзимизга бўлган ишончимиз янада ошди. Биз янада кучайишни истаймиз ва ҳар қандай вазиятга тайёрмиз», — деди Анчелотти Бразилия миллий жамоаси матбуот хизматига берган интервюсида.
Маълумот ўрнида, 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқич доирасидаги Бразилия ва Норвегия миллий жамоалари ўртасидаги учрашув 5 июлдан 6 июлга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.