Бугун
16
Ўзбек

Ямал: «Роналдуга қарши ўйнаш шараф, аммо фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпман»

Футбол
4 июл, 00:45
Испаниялик вингер жамоасининг кучига ишонмоқда.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Ямал: «Роналдуга қарши ўйнаш шараф, аммо фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпман»
Foto: Getty Images
06.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Португалия Португалия - : - Испания Испания

Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямал ЖЧ-2026 1/8 финалига чиққанидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

2 июл куни испанияликлар Австрияни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Кейинги босқичда улар Хорватияни 2:1 ҳисобида енгган Португалияга қарши майдонга тушади.

«Янада ўсишда давом этишимиз керак — ўйин сифати, шиддат ва барча жиҳатларда. Лекин ўз даражамизни яхши биламиз ва ҳеч қайси жамоадан қўрқмаймиз. Биз Испаниямиз ва буни майдонда исботлашимиз шарт. Ўз кучимизга ишонамиз.

Албатта, Криштиануга қарши ўйнаш мен учун шараф бўларди. Аммо ҳозир фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпман. Қайси жамоа бизга рақиб бўлиши эса мен учун мутлақо аҳамиятли эмас», — дея Ямалнинг сўзларини келтиради Marca.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар