Лионел Месси ЖЧ-2026нинг 1/16 финал босқичида Кабо-Вердега (3:2) қарши баҳсда ҳисоб очди.
Натижада аргентиналик 39 ёшли форварднинг мундиалда гол урган жамоалари сони 14 тага етди. Бу билан Лео турнир тарихидаги ўз рекордини янада яхшилади.
Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни Роналдо, Мирослав Клозе ва Юрген Клинсманн эгаллаб турибди. Уларнинг ҳар бири Жаҳон чемпионатларида 10 та турли мамлакат миллий жамоасига гол урган.
Месси Жаҳон чемпионатларида қуйидаги жамоалар дарвозасини ишғол қилган:
— Сербия ва Черногория (2006 йилги ЖЧда бир жамоа сифатида қатнашган),
— Босния ва Ҳерцеговина,
— Эрон,
— Нигерия,
— Саудия Арабистони,
— Мексика,
— Австралия,
— Нидерландия,
— Хорватия,
— Франция,
— Жазоир,
— Австрия,
— Иордания,
— Кабо-Верде.
Мессининг ЖЧда гол урган жамоалари 14 тага етди
Футбол
3 июл, 22:45
Лео бу борада яққол рекордчи саналади. Кейинги ўриндаги уч футболчи 10 тадан жамоага тўп киритган.
Foto: Getty Images
03.07.2026
AET
Жаҳон чемпионати
Аргентина
3
:
2
Кабо-Верде