Кабо-Верде миллий жамоаси ЖЧ-2026да тарихий натижага эришди.
Аргентина миллий жамоасига қарши кечган баҳсда кабо-верделиклар рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилиб, жаҳон чемпионатлари тарихида амалдаги жаҳон чемпионига қарши бир ўйинда иккитадан гол урган илк Африка жамоаси бўлди.
Бунгача Африка жамоалари амалдаги чемпионларни мағлуб этишга муваффақ бўлган. Жумладан, Камерун 1990 йилда, Сенегал эса 2002 йилда бундай натижани қайд этган. Бироқ ҳар икки ҳолатда ҳам улар рақиб дарвозасини фақат бир мартадан ишғол қилганди.
Шундай қилиб, Кабо-Верде миллий жамоаси мусобақани тарк этган бўлса-да, Африка футболи тарихига янги рекорд муаллифи сифатида кирди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ушбу баҳсда қўшимча бўлимлардан сўнг ғалаба қозониб, ЖЧ-2026 чоракфиналига йўл олди.