Аргентина миллий жамоаси ЖЧ-2026 1/8 финалида Кабо-Верде устидан қўшимча бўлимларда қозонилган ғалабадан сўнг яна бир тарихий натижага эришди.
Мазкур баҳс Аргентина учун жаҳон чемпионатлари тарихидаги қўшимча бўлимларгача етиб борган 12-ўйин бўлди. Шу тариқа, аргентиналиклар ушбу кўрсаткич бўйича Германия миллий жамоаси рекордини такрорлади.
Қизиғи, немислар ҳам 12-марта қўшимча бўлимларда ҳаракат қилишига ЖЧ-2026 1/16 финалидаги Парагвайга қарши баҳс сабаб бўлганди. Ўшанда Германия пеналтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган эди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина миллий жамоаси ЖЧ-2026 чоракфинали йўлланмаси учун Кабо-Верде устидан қўшимча бўлимларда ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Аргентина ва Германия миллий жамоалари мундиал тарихида қўшимча бўлимларгача етиб борган ўйинлар сони бўйича 12 тадан баҳс билан рекордни бўлишиб турибди.