Кабо-Верде миллий жамоаси дарвозабони Жозимар Возиня ЖЧ-2026да қайд этган сейвлар сони бўйича тарихий натижага эришди.
40 ёшдан ошган тажрибали посбон мундиал давомида жами 18 та сейв амалга оширди. Бу кўрсаткич уни жаҳон чемпионатлари тарихида ушбу ёш тоифасидаги дарвозабонлар орасида учинчи ўринга олиб чиқди.
Ундан яхшироқ натижани фақат икки афсонавий дарвозабон қайд этган. 1990 йилги мундиалда Англия миллий жамоаси посбони Питер Шилтон 28 та сейв амалга оширган бўлса, 1982 йилги турнирда Италия миллий жамоаси афсонаси Дино Зофф ҳисобига 27 та сейв ёзилганди.
Эслатиб ўтамиз, Кабо-Верде миллий жамоаси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинага қўшимча бўлимларда имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.
Маълумот учун, Шилтон ва Зофф рекорд ўрнатган мундиалларда уларнинг миллий жамоалари еттитадан учрашув ўтказган. Италия ўша турнирда жаҳон чемпионига айланган, Англия эса яримфиналгача етиб борган.