Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026. Миср Австралияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Футбол
3 июл, 16:55
Энди африкаликлар Аргентина — Кабо-Верде учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
ЖЧ-2026. Миср Австралияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди
Фото: Getty Images
03.07.2026 AP Жаҳон чемпионати Австралия Австралия (2) 1 : 1 (4) Миср Миср

Жаҳон чемпионатида 1/16 финал босқичи баҳслари давом этмоқда.

Навбатдаги қарама-қаршилик Австралия ҳамда Миср жамоалари ўртасида кечди. Беллашувнинг асосий вақти ва қўшимча бўлимларда ғолиб номи аниқланмади.

Сўнгра жамоалар пеналтилар сериясида куч синашди. Унда эса мисрликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қайд этиш лозим, энди африкаликлар кейинги босқичда Аргентина — Кабо-Верде учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2026. 1/16 финал босқичи.
Австралия — Миср 1:1
Пеналтилар серияси — 2:4

4 июл, Арлингтон.
Голлар: Ҳани 55 (авт) — Ашур 13.
Австралия Бич (Райан 119), Сиркати, Соуттар, Ҳеррингтон, Бос (Тревин 46), О'Нилл (Окон-Энгстлер 91), Ирвин, Беҳич, Волпато (Ҳрустич 74), Меткалф (Мабил 91), Иранкунда (Туре 74).
Миср — Шобейр, Ҳани, Рабия, Иброҳим, Ҳафез (Трезеге 80), Фатҳи (Абдулмажид 67), Аттия (Сабер 120+1), Ашур, Салоҳ, Зико (Ҳассан 67), Мармуш (Абдулкарим 106).
Огоҳлантиришлар: Ҳассан 105, Иброҳим 120.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Австралия Австралия
  • Миср Миср
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар