Уругвай миллий жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Федерико Валверде жамоадан Даниэл Карвахал кетгач, клубнинг асосий сардорига айланади. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, «қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуринио омадсиз мундиалга қарамай, футболчининг имкониятларига шубҳа қилмаяпти. Португалиялик мутахассис июл ойи ўрталарида старт оладиган мавсумолди йиғинидаёқ Валверде билан алоҳида учрашиб, барчасини гаплашиб олмоқчи.
Бундан ташқари, клубдагилар Карвахал кетгач, айнан Валверде жамоадаги етакчиликни ўз бўйнига олишига ишонишмоқда.
Федерико Валверде 2016 йилдан буён «Реал» тизимида фаолият олиб боради.
Ўтган мавсумда яримҳимоячи умумий ҳисобда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди.