Live
1
Ўзбек

Bild Клоппнинг Германия миллий жамоасини бошқаришига нима тўсқинлик қилиши мумкинлигини маълум қилди

Футбол
3 июл, 13:23
2025 йилдан буён 59 ёшли мутахассис Red Bull компаниясининг халқаро алоқалар бўйича директори лавозимида ишлаб келмоқда.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Bild Клоппнинг Германия миллий жамоасини бошқаришига нима тўсқинлик қилиши мумкинлигини маълум қилди
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Германия футбол иттифоқи (DFB) Юрген Клоппни бош мураббий этиб тайинлаш масаласида Red Bull билан музокара олиб боришига тўғри келади. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Манбанинг ёзишича, ташкилотлар ўртасидаги музокаралар анча оғир ўтиши мумкин, шу билан бирга Клоппнинг истагига қарамай, Германия миллий жамоаси бошқарувини қўлга олиши кафолатланмаган. Таъкидланишича, Red Bull муддатидан аввал мутахассис билан хайрлашиш учун бир неча миллион талаб қилиши мумкин. Ҳозиргача тарихда бирор марта ҳам DFB миллий жамоа мураббийи учун товон пули тўламаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
Бугунги янгиликлар